“Шўртан ата” насос станцияси: насос агрегатларининг таъмирлаш ишлари жойига бориб ўрганилди

Кегейли туманида жойлашган “Шўртан ата” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш масалаларини муҳокама этиш юзасидан семинар  ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари ҳамда бошқарманинг Нукус-Кегайли бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбир аввалида, масъуллар бугун муҳокама қилинадиган масалалар, яъни насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш масалалари бўйича тугшунтириш бериб ўтдилар.

Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Ж.Толеубаевнинг маълумот беришича, 2024 йилда Бошқарма томонидан 7 дона янги насос, 6 дона электродвигател, 20 дона конденсатор, 1 дона частота ўзгартирувчи қурилма,  2 дона қуёш батереяси ва 130 дона светодиод лампаларини ўрнатиш режалаштирилган. Натижасида 1 052 минг кВт электр энергияси иқтисод қилиниши кутилаётгани ва мазкур вазифаларни ўз муддатларида бажариш учун истиқболдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

-Жорий мавсумда таъмирлаш режалаштирилган Нукус туманида жойлашган 11 та насос агрегатлари тўлиқ таъмирланди, – дейди Бошқарманинг Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи С.Утемуратов. – Айни кунларда нсос агрегатлари шўр ювиш учун фермерлар ва аҳоли томорқа майдонларига сув чиқариб бермоқда.

Семинар давомида насос станцияларида олиб борилган таъмирлаш ишлари жойига бориб ўрганилди.

Шунингдек, семинарда насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, паррандалар ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати