Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонида Беруний туманидаги “НАПЭ-125” насос станциясида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва насос станцияларида суғориш мавсумида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар муҳокама этилди.

Ҳудуддаги насос станциялари ва ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда Беруний НС ва ЭБ бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев Президентимизнинг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган долзарб масала, яъни энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича насос станциялари раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Туманнинг “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “НАПЭ-125” насос станцияcи 1971 йилда ишга туширилган. Насос агрегатларининг самарадорлигини ошириш давлат дастурлари доирасида эски насослар ўрнига янги 2 дона 0.5 м3/сек қувватидаги насос агрегатлари ва электродвигателлари янгисига алмаштирилиб, реактив электр энергиясини пасайтирувчи канденсатор қурилмалари ўрнатилган . Насос станцияси 300 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги экин майдонларига сув етказади. 2024 йил суғориш ишларига эксплуатацияси учун 175.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган.
Муҳокамалар якунида мавсум давомида белгиланган мақсадли режаларни ўз вақтида бажарилишида насос станция ходимларнинг навбатчилик вақтида тўлиқ иш ўрнида бўлишлари, сув ва электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳимлигига яна бирбор таъкидланиб, насос станциялар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати