Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Амударё туманида жойлашган “Алили” насос станциясида ўтказилган семинарда қишки мавсумида насос станцияларида бажариладиган муҳим тадбирлар муҳокама этилди.

Семинарда насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш, насос агрегатлари таъмирини ўз вақтида олиб бориш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, насос станцияси атрофида ёрдамчи хўжалик ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Семинар якунида Бошқарманинг ёрдамчи хўжалик бўйича масъул ходими Т.Омирбаев “Манғит-Назархан” бўлимида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилаётган ишлар билан таништириб ўтди. Бу борадаги ишларни барча насос станцияларида ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлардан иссиқ овқат ҳам тайёрланиб, семинар иштирокчиларига берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати