тежамкор технологияни қўллашни янада кенгайтирмоқчи

Шу йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
___Биламизки, олдин ҳам қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишга оид қарорлар бор эди. Лекин, ўтган йилларда ҳудудларда сув тежовчи технологияни жорий этишда юзага келаётган айрим жузъий камчиликларни бартараф этишга заруратидан келиб чиқиб, ушбу янги қарорни қабул қилинди ва ушббу ҳужжат борадаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилганлиги билан яҳамиятлидир.
___Мазкур қарор 19 банд ва 4 та иловадан иборат бўлиб, унда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, минтақада кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурcларидан янада самарали фойдаланиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.
___Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда 15 минг 418 гектар майдонларида томчилатиб суғориш, 1 904 гектар ёмғирлатиб, 100 гектар дискретли суғориш технологияларини жорий этиш назарда тутилган. Шунингдек, 29 минг 500 гектарда ерларни лазерли текислаш режалаштирилган.
___-Ўтган йил 15 гектарга яқин пахта майдонимизга томчилатиб суғоришни жорий этдик, – дейди Тахиатош туманидаги Туреев Султамурат бий фермер хўжалиги раҳбари Султанмурат оға. – Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев ғалла майдонларимизда жорий этилган ёмғирлатиб суғориш технологиясининг ишлаш жараёни билан танишиш баробарида сув тежовчи технологияларни жорий этишга оид янги қарор қабул қилинганини етказди.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 миллион сўм, ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғоришни жорий қилганларга 9 миллион сўм давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилиши назарда тутилибди. Тўғриси, сув танқислиги энг кўп таъсир қилаётган бизни ҳудудда аксарят фермерларнинг иқтисоди кўтармайди сув тежовчи технологияларни жорий этишга. Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорда фермерларга қўшимча имтиёз берилганидан мамнунмиз. Бу имкониятдан самарали фойдаланиб тежамкор технологияни қўллашни янада кенгайтирамиз.
___Жорий йилда ғалла майдонлари экиладиган майдонларни тўлиқ лазерли ускуна билан текисладик. Ғалла майдони учун 637 миллион 500 минг сўм банк кредити ажратилиб, “NAVOIY ISHONCH GILAMLAR» МЧЖ пудратчи корхонаси томонидан 25,91 гектар майдонга ёмғирлатиб суғориш технологияси қурилди. Мана бир марта озиқлантириб, ушбу янги технология асосида баҳорги суғириш тадбирларини олиб бормоқдамиз. Сув хўжалиги вазирлиги ходимларининг тавсиялари билан субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни тегишли муассасага тақдим этдик.
___Мазкур қарорга мувофиқ, субсидия ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 50 фоизи тизим жорий қилинган йили ажратилади, 50 фоизи келгуси йили ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб ажратилади. Шунингдек, қўшимча 20 фоизи учинчи йилда жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига тўлаб берилади.
___Эътиборли жиҳати мазкур ҳужжат билан сув тежовчи технологияни фақат жорий этиш эмас, ундан амалиётда сув тежашда фойдаланганларни субсидия бериш тартибида қўшимча рағбатлантириш ва барча тадбирлар самарали ишлашини таъминловчи тизими яратилаяпти.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби