ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мустақиллик байрами олдидан бошланган ободонлаштириш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудлардаги тизим ташкилотларида давом этмоқда.

Бу тадбирларда Кегейли туман ирригация бўлими жамоаси ҳам фаол қатнашяпти. Ободонлаштириш ишлари доирасида ирригация бўлими маъмурий биноси қошида барпо қилинган боғ ва унинг атрофи бегона ўтлардан тозаланди. Мевали ва манзарали дарахтларга ишлов берилиб, оқланди.

Шунингдек, ирригация бўлими балансидаги хўжаликлараро каналлар экскаватор ёрдамида қазиб тозаланди. Каналга ўрнатилган гидротехник иншоотлар янгидан бўялиб, атрофлари ободонлаштирилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати