«Тўққизтом» насос станцияси: ХУСУСИЙ ШЕРИК ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШГА КИРИШДИ

     Хўжайли туманида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси давлат-хусусий шериклик бўйича мутахассислари ва «Мидаситех клустер»  МЧЖ  вакили иштирок қилди.

     Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассиси Т.Қарлибаев сўзга чиқиб, сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар ва келгусида белгилаб олинган вазифалар бўйича айтиб ўтди. Шунингдек, бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликларни кўрсатиб ўтди.

     Шунингдек, семинарда “Мидаситех клустер” МЧЖ вакили 2021 йил 13 августдаги битимга кўра 10 йил мудатга хусусий шерикликка олган «Тўққизтом» насос станциясига киритаётган инвестициялари ҳақида маълумот бериб ўтди. Уч йилдан буён файдаланиб келинаётган насос станциясига битим шартлари асосида хусусий шерикликка олган масъулияти чекланган жамияти томонидан 543,2 млн. сўм инвестиция киритиш белгиланган.

     Ҳозирги кунга келиб 200 млн. сўм инвеститция киритган ва қолган инвестиция мажбурятларини ҳам йил якунигача бажариши бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Унга кўра Турикя давлатидан янги насос агригатларини харид қилиш бўйича шартнома қилиган ва тез орада янги насос агрегатларини ўрнатиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати