КЎЧАТ ЭКИШ ҲАР БИР СУВЧИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИГА АЙЛАНДИ

      Амударё туманида жойлашган “Тошёб” насос станциясида  электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш масалалари муҳокамаси юзасидан амалий семинар  ўтказилди.

 

      Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси О.Палуанов ва Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи С.Утемуратовлар кун тартибидаги масалалар бўйича белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга айни кунларда барча сув хўжалиги ташкилотларида уюшқоқлик билан давом қилаётган “Зарбдор 10 кунлик” тадбирида фаол иштирок қилиш, насос станциялари атрофларига мевали ва манзарали дарахт кўчатини экиш ҳар бир сувчининг бугунги кунининг асосий вазифаси эканлиги таъкидланди.

      Таъкидланганидек, мазкур насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш борасида белгиланган вазифалар ижроси натижасида 2024 йилда 1 052 минг кВт электр энергияси иқтисод қилиниши режалаштирилган.

      Семинар ишида ёрдамчи хўжаликларда мавжуд ер майдонларига картошка ва сабзавот экинларини экиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

      Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан насос станцияси атрофига мевали ва манзарали кўчат ва ҳимоя зонасидаги майдонларга ошқовоқ экилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати