Дарахт экиш тадбирларида раҳбарлар намуна кўрсатмоқда

___Шу йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.

___Айни кунларда барча ҳудудларда, шу жумладан, Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида ҳам “Долзарб 40 кунлик” тадбири уюшқоқлик билан бошлаб юборилди. Дарахт экиш тадбирларида раҳбарлар ҳам иштирок қилиб, бу борада соҳа ходимларига намуна кўрсатмоқдалар.

___Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Д.Усаков Хўжайли туманида дарахт экишда иштирок қилди.

___Шунингдек, тадбирдаЎзбекистон Республикаси Сув хўжалиги  вазирлигининг Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бошқармаси бошлиғи, Қ.Муратов ҳам дарахт экиб, ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Масъуллар дарахт экиш тадбири билан бирга ирригация мелиорация объектларини қазиш, гидроиншоотларни таъмирлаш, умуман куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича вазифаларни белгилаб берди. Тадбир доирасида тумандаги хўжаликлараро ва ички каналларда қазиш ишлар ўрганилди ва бу борада тегишли топшириқлар берилди.

___-“Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида 36 мингдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган, – дейди Хўжайли тумани ирригация бўлими бош гидрометри Авезимбет Абдирейимов. – Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун сув хўжалиги объектларига тегишли қайси майдонга қандай дарахт кўчатларини экиш бўйича график ишлаб чиқилди. Унда кўчат экиладиган майдонларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида асосан тут, терак, тол ва жийда дарахти кўчатлари экилиши назарда тутилди. Бунинг учун кўчат етиштирувчи ташкилотлар билан шартнома туздик. Бугун дастлабки кўчатлар белгиланган майдонларга экилди.

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари куз-баҳор мавсумида 33 миллиондан ортиқ дархт кўчатларини экиш режалаштирилган. Ҳозирда Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби