Нукус тумани: Мелиорация соҳасидаги ишлар ўрганилди

      Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Р.Рахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов Мелиоратив экспедицияси ходимларининг айни кунларда амалга ошираётган ишларини ўрганишди. 

     Масъуллар дастлаб , Нукус туманидаги “Ақманғит” массивида “КС-1-2” коллектори бўйида ўрдак боқиш учун мўлжаллаб қилинаётган ишлар билан танишди.

     Қорақалпоғистон Мелиоратив экспедицияси бошлиғининг ўринбосари О.Нурлыбаев туманларда коллекторлардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот бериб, ҳудудларни талабкорларга ижарага бериш бўйича юзага келаётган саволлар ҳам борлигини билдириб ўтди. Масъуллар бу борада мелиорация тизимида ишлаётган ходимларга коллекторларни ижарага беришда устуворлик бўлиши ҳамда биринчи навбатда ходимларни қўшимча рағбатлантириш, шунингдек, ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ йўналтириш борасидаги ишларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар беришди. 

    Шунингдек, айни кунларда давом этаётган шўр ювиш даврида “Дайвер” ускуналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи ҳам муҳокама этилди. Ишчи гуруҳ вакиллари туманидаги «Ток таў» овул фуқаролар йиғинидаги “Дайвер” ускуналарининг техник ҳолатини ўрганишди ҳамда ҳудуддаги майдонларнинг шўр ювишдаги сув миқдорлари ўрганилди.

      Тадбир доирасида туман мелиоратив бўлимларида ташкил қилинган сервис гуруҳлари барча “Дайвер”лар ҳолатини ўрганиб чиқишлари, аниқланган носоз қисмларини таъмирлаш ва ахборот узатиб туришини таъминлаши, коллектор тармоқларининг ишчи ҳолатда бўлишини мунтазам назорат қилиш зарурлиги белгиланди. Мелиоратив экспедициясининг ҳудудий бўлим масъулларига коллекторлар муҳофаза ҳудудларида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш, ўрдакчилик хўжаликларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати