Аёлларга эҳтиром кўрсатилди

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вазирлик аппаратида ишловчи аёллларга эҳтиром кўрсатилди.

___Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ж.Узақов сўз олиб, бутун вазирлик тизимида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан табриклади.

___Шунингдек, вазирликда эр йигитлар билан бир қаторда ишлаб келаётган, ўз олдига қўйилган вазифани тартиб билан адо этаётган ходималарнинг жамоада алоҳида қадрланиши таъкидланди. Айниқса, вазирлик зиммасидаги вазифаларни бажаришда сув хўжалиги тизимида ишлайдиган аёлларнинг хизматлари беқиёслиги эътироф этилди.

___Тадбирда вазирлик аппаратида ишловчи аёлларга гуллар совға қилиниб, пул мукофотлари берилди. Шунингдек, байрам дастурхонига таклиф этилди.

___Фурсатдан фойдаланиб, жамики онахонлар, опа-сингилларимизни, сув хўжалиги тизимида фидокорона меҳнат қилаётган барча аёлларни  8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги номидан табриклаймиз!

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати