ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ УЧУН гўшт харид қилишига ҳожат қолмади

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида Янги йил байрами муносабати ишчи-ходимларни рағбатлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Янги йил байрамига бир неча кун қолганида барча туман ирригация бўлимларида сувчилар байрамни тўкин дастурхон билан кутуб олиши учун хайрли ишлар бошлаб юборилган эди.

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика боқармасининг ишчи-ходимлари бу йилги Янги йил дастурхони учун гўшт харид қилишига ҳожат қолмади. Гап шундаки, байрами муносабати бошқарманинг ёрдамчи хўжалигида боқилаётган қорамол сўйилиб, гўшти ишчи-ходимларга бепул тарқатилди.

Эътиборлиси, ходимларни рағбатлантиришда ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва боқиб қўйилган чорва моллари, қуён ва паррандалар қўл келмоқда.

Байрам арафасида бу каби хайирли тадбирлар сув хўжалиги вазирлигининг бошқа ҳудудлардаги тизим ташкилотларида ҳам амалга оширилмоқда.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби