ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН: БЕТОНЛАШ ИШЛАРИНИНГ ҲОЛАТИНИ МАСЪУЛЛАР ЎРГАНИШДИ

      Президентимиз раислигида 2023 йил 29 ноябрь кун ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш  ва сув йўқотишларининг камайтириш чораларини кўриш мақсадида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди.

 

      Бу борада берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2023 йил 1 декабрда Президиум қарори қабул қилиниб, сув ресурсларини бошқаришда сувни тежайдиган технологияларни қўллаш, ички суғориш тармоқларида сув йўқотишларнинг олдини олишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

      Айни кунларда Қорақалпоғистоннинг барча туманларида юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ички суғориш тармоқларини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

      Шу йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев ҳуддуддаги сув хўжалиги вазирлиги масъуллари билан биргаликда Қорақалпоғистонда ички суғориш тармоқларини бетонлаш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, бу борада кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни муҳокама қилди. Шунингдек, тадбирда қиш мавсумида ирригация тармоқларини шўр ювиш ва суғориш мавсумига тайёрлаш, сув хўжалигидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

      Муҳокамаларда келтирилганидек, ички суғориш тармоқларини бетонлаш бўйича белгиланган режалар бўйича графиклар ишлаб чиқилди. Бетонлаштириладиган ички ариқларнинг хўжаликлар кесимида карталар ишлаб чиқилиб, ҳар бир туманга маъсул вакиллар ва лойиҳачи ташкилотлардан ходимлар бириктирилди. Бугунги кунда 95,2 км узунликдаги ички суғориш тармоқлари бетонланиб, 225,0 км ички ариқлар бетонлашга таёрланди.

      Вазир ўринбосари Р.Қаршиев вазирликдан республикага бириктирилган вакил Н.Атакулов, Қорақалпақстан Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаевлар ҳамроҳлигида туманларда суғориш тармоқларида бажарилаётган бетонлаш ишларини ҳам бориб кўрди.

      Хусусан, Хўжайли туманидаги “Ташли жап” каналининг бетонлаш ишлари ҳамда “Midasiatex Cluster» МЧЖнинг ички ариқларида олиб борилаётган бетонлаш ишларини кўздан кечириб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди. Қилинган ишлар самарасини бериши учун ишнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга бетонлаш ишлари бу – фақат сувчилар зиммасидаги вазифа эмаслиги, бу борада кластер ва фермерлар томонидан ҳам етарлича ишчи кучларини жалб қилиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати