Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Қўнғирот туманида ҳам каналлар ва ички ариқларни бетонлаш ишлари давом этмокда.

-Жорий куз-қиш мавсумида ташкилотимиз ҳисобидаги хўжаликлараро каналлар ҳамда ички ариқларни бетонлаштириш бўйича режа-графиклари ишлаб чиқилган, – дейди Қўнғирот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Ш.Джадигеров. – Куни кеча сувчилар томонидан «Айран жап» каналида бетонлаш ишлари бошланди.
Тумандаги ички ариқларни бетонлаштириш бўйича ҳам фермер хўжаликлари кесимида режалар ишлаб чиқилди ва ишлар бошланди. Бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 238 метр узунликдаги ички ариқларда бетонланди ва бу ишлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати