ИЖРО ИНТИЗОМИ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

___ Бугун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа график асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган йиғилиш ўтказилди.

 

___ Вазирликнинг бўлим ва сектор раҳбарлари иштирок қилган йиғилишда соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, юридик хизмат фаолияти ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми масалалари кенг муҳокама этилди.

___ Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан вазирликнинг Бош юрисконсульти У.Абдиев, Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассис И.Жолдасбаев ва Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми шўъбаси сектор бошлиғи С.Худайбергеноваларнинг ҳисоботлари тиингланди.

___ Йиғилишда  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев муҳокама этилаёган масалалар бўйича йўл қўйилган хато-камчиликларга тўхталиб, ушбу масалалар ижросига масъул бўлган ходимлар билан алоҳида гаплашиб, ижроси таъминланмаётган ва муддатидаг кечикаётган хат-хужжатлар масаласини муҳокама қилиб, алоҳида  топшириқлар берди.

___ Хусусан, сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми масаласи бўйича ҳужжат ижросини кечиктирган ҳар бир ходим билан гаплашиб, хат-ҳужжатларни тегишли (/edo.ijro.uz/)  платформа орқали ўз муддатларида ижрони таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати