Беруний туман насос станциялари ва энергетика бошқармасида «11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Шавкат Жавлонов, мазкур Кенгашнинг Қорақалпогистон Республикаси бўйича масъул ходими Ерғали Сейтназаров, Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Халмуратов ҳамда Касаба уюшмаси Беруний тумани кенгаши раиси ва бошланғич касаба уюшма аъзолари иштирок этди.

Маълумки, 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланган.
Ушбу сана олдидан ўтказилаётган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан сўнгги йилларда касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги таъкидланди. Хусусан, охирги йилларда Федерация Кенгаши мажлисларида, Кенгаш Раёсати йиғилишларида ўрта бўғин касаба уюшмалари органларининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан олиб бораётган ишлари масаласи кўриб чиқилганлигини, улар олдига ушбу йўналишдаги ишларни яхшилашга қаратилган аниқ вазифалар қўйилганлигини кўрсатиш мумкин.
Тадбирда сув хўжалиги тизим ташкилотларида касаба уюшмалари бошланғич ташкилоти фаолиятини янада жонлантириш, ишчи-ходимларни ҳар томонлама раҳбатлантириб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Тадбир якунида Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ўзларининг касбий фаолиятида ва жамоат ишларида фаол хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга совғалар топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати