Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

“25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори С.Насирова, Реабилитация марказининг ижтимоий ходими И.Есенова, «Мадад» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти Нукус шаҳри ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси А.Алдамуратовалар давра суҳбати мавзуси юзасидан иштирокчиларга маълумот бердилар. Хусусан, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, гендер тенглик бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ–87-сон Фармони билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25-ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишлаб 2023 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбирларни ташкил қилиш белгиланган.

-Бугунги давра суҳбатида сувчи аёлларимиз Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни ҳамда бу тадбирларнинг аҳамияти ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлишди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ижро интизоми шуъбаси раҳбари С.Худайбергенова. – Шунингдек, тадбирга таклиф этилган масъул ходимлар томнидан жорий йилнинг 25ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбири доирасида сув хўжалиги тизимида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш орқали келгусида аёллар ва болаларга нисбатан бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай тазйиқ ва зўровонликларнинг олдини олиш чоралари ҳам кенг тушунтирилди.

Тадбир давомида “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликни тўхтатинг”, “Хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликни олдини олишда фаоллик кўрсатинг” каби буклет ва бошқа “Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбирига оид тарғибот материаллари тарқатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати