Маълумки, ўтган йилнинг декабрь ойида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлари ўртасидаги «Сув текин эмас» видео роликлар танлови ташкил қилинган эди. Мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳам фаол иштирок қилиб, иккита ташкилот совриндорлар қаторидан жой олди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган тадбирда “Сув текин эмас” танлови ғолибларини тақдирлаш бўйича тадбир ўтказилди. Тадбир аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳамда вазирликдан республикага бириктирилган вакил Н.Атакуловлар мазкур танловнинг аҳамияти ва эндиликда сув текин эмаслиги ва унинг тежаш борасидаги тарғибот тадбирларини кучайтириш борасида тавсияларини бериб ўтишди.

Тадбирда Мелиоратив экспедициялари номинациясида ғолибликни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси мелиоратив экспедициясига компьютер ва туман ирригация бўлимлари номинацияси бўйича ғолиб топилган Хўжайли туман ирригация бўлимига велосипед тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати