Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда тизим ташкилотларида 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар самарали меҳнат қилмоқда.

Сув хўжалигининг барча тизим ташкилотларида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати тадбир ташкил этилиб, аёлларга эҳтиром кўрсатилмоқда.
Қуйида мазкур тадбирлардан олинган тасвирларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Қуўаныш жарма” ирригация тизими бошқармасида байрам тадбиридан кўринишлар.
Шуманай тумани ирригайия бўлими раҳбари М.Жиемуратов ташкилотнинг касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғаларни ҳотин-қизларга топширди.

Оролбўйи дельта бошқармасида 140 нафардан ортиқ ходим ишласа, шундан олти нафари аёл-қизлардир. Уларга ҳам байрам совғалари топширилди.

Кегейли тумани ирригация бўлими жамоасининг байрам тадбиридан кўринишлар.

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Аралбаев ва Касаба уюшмаси раиси И.Утемуратов сўзга чиқиб, соҳада ишловчи хотин-қизларни табриклади ва эсадалик совғаларини топширди.

Нукус тумани ирригация бўлими жамоасидаги хотин-қизларга ҳам байрам совғалари топширилди.

Чимбой тумани ирригация бўлимида байрам муносабати билан тадбир уюштирилиб, аёл-қизларга совға топширилди.

«Қизкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармасида ҳам байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда аёл-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, сув хўжалигида ишлаб келаётган барча аёл-қизларни яна бир бор 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, баҳор айёми билан самимий табриклаймиз!
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.