Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг механизация базасида сув хўжалиги тизимидаги автотранспорт воситалари ҳамда машина ва механизмлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ушбу йўналишда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ҳамда ўринбосари, вазирлик аппарати бўлим ва сектор бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари, туман ирригация бўлимиларининг бухгалтерлари, механиклари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш бўйича мутахассислари иштирок қилди.

Тадбир аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев сўзга чиқиб, жорий йилнинг сентябрь ойида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги автотранспорт воситалари ҳамда машина ва механизмлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ушбу йўналишда коррупциявий ҳолатларни олдини олишга қаратилган семинарлар ўтказиш режалаштирилгани ва ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, сув хўжалиги ходимларининг айни мавсумдаги асосий вазифалари, яъни ер майдонларини шўр ювишга тайёрлаш, суғориш тармоқларида кузги-қишки тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш ҳамда сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларнинг сув йўлларини тартибга келтириш, жумладан, ички ариқ ва бошқа сув ўтказиш объектларини тозалаш ва таъмирлаш ишлари юзасидан вазифалар белгиланди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Транспорт хизматлари ва механизация ишлари бўйича муҳандис техник ходимлар бўлими бошлиғи С.Сержанов сўзга чиқиб, ўқув-семинарнинг асосий йўналишлари ва белгиланган вазифалар бўйича тадбир иштирокчиларига маълумот берди.

Жумладан, автотранспорт воситалари ҳамда машина механизмларда ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, спидометр ҳамда моточас қурилмаларининг соз ҳолатда бўлишини, сақлаш объектларида қаровсиз қолдирмаслик, таъмирлаш устахоналарининг тўлиқ йўлга қўйиш каби устувор вазифалар тушунтирилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Молия-иқтисод ва хўжалик фаолияти шуъба бошлиғи Б.Примбетов ҳам сўзга чиқиб, автотранспорт воситалари ҳамда машина ва механзмларларни ижарага бериш орқали ташкилотнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига қўшимча маблағлар тушириш, автотранспорт воситалари ҳамда машина механизмларнинг эҳтиёт қисмларини ечиб олиб, бошқа техникаларга ўрнатиш ёки сотиб юбориш орқали талон-тарож қилиш каби коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, ёнилғи мойлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, барча тизим ташкилотлари ҳисобчилари автотранспорт воситалари ҳамда машина ва механзмларларига эҳтиёт қисмлар харид қилишда Давлат харидлари тўғрисида қонун талабаларига қатъи амал қилишлари зарурлиги ҳақида кўрсатмалар берилди.


Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов иштирок қилди ва семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан тизим ташкилотларининг масъуллар ходимларига топшириқлар бериб, бу масалалар алоҳида назоратга олнишини таъкидлаб ўтди.

Эътиборлиси, тадбир иштирокчилари сув хўжалиги ташкилотларидаги автотранспорт ҳамда бошқа техникалардан самарали фойдаланиш, бу борада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби