МАГИСТРАЛ КАНАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Чимбой тумани марказидан оқиб ўтадиган “Кегайли” магистрал каналининг 2,5 км қисмини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун 11 млрд. 130 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Қурилиш объектида ҳозирда 12 та экскаватор, 11 та “МАН” русумли юк ташиш автомашинаси, 1 та тупроқ зичловчи махсус механизм ва бошқа 15 та махсус техника ишлаяпти. Шунингдек, 40 нафардан ортиқ қурувчи жалб этилган.

– Қурувчиларимизнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Транспорт ва механизация бўлими бошлиғи, вазирлик касаба уюшмаси раиси С.Сержанов. – Бугун қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатаётган механизатор ва қурувчиларни рағбатлантириш мақсадида тадбир ўтказилиб, улардан 22 нафарига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида концерт дастури намойиш қилинди.

 

Ғ.ОТАЖОНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби