ЖАМОАМИЗ ҒАЛАБА ҚАЗОНДИ

___ Юртимизда оммавий спортни ривожлантиришга оид қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

___ Шу йилнинг 7 октябрь куни Нукус шаҳридаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Футзал бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги” ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. 

___ Кубок ўйинларида  республикамиздаги вазирликлар, идора-ташкилотларида  фаолият олиб бораётган ходимлардан тузилган жамоалар 7-22 октябрь кунлари ўзаро куч синашади.

___ Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси ҳам иштирок қилмоқда. Бугун, яъни 8 октябрь куни Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси билан Қорақалпоғистон Республикаси  прокуратураси жамоаси ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

___ Ўйинда Сув хўжалиги жамоаси қўли устун келиб, рақибларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

___ Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш сектори раҳбари Есбосын Турдыбаев рақиб жамоаси дарвозасига 2 та гол киритди. Жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам бир-бирини тушуниб ўйнаши натижасида рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урилди. Шу тариқа мусобақанинг дастлабки  ўйинини жамоамиз ғалаба билан бошлади.

___ Эртага Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси жамоасига қарши ўйнайши кутилмоқда. Жамоамизга келгуси ўйинларида омад тилаймиз!

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати