____Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари муҳокамасида Нукус туманидаги “Нукус” коллектори (3-босқич) қуриш ишлари режадан ортда қолаётгани танқид қилиниб, йўл қўйилган хато камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилган эди.

____Бугун, яъни 8 ноябрь куни “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси ва қурилиш пудрат ташкилоти масъуллари иштирокида Нукус туманидаги “Нукус” коллекторини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди ҳамда келгуси вазифалар белгилаб олинди.
____Таъкидланганидек, лойиҳа бўйича мазкур коллекторнинг узунлиги 9,783 километрни ташкил қилиб, шундан 3,137 километр қисми очиқ, 6,646 километр қисми ёпиқ қувурли коллекторни ташкил этади. Унда 67 дона кузатув қудуқлари, 1 дона қувурли ўтиш жойи, 1 дона коллекторнинг очиқ қисмини ёпиқ қисми билан боғловчи иншоотини қуриш, 2 дона вақтинчалик айланма йўли, 5 дона газ қувурларини ўтказиш, 4 дона суғориш тармоғини ўтказиш ишлари бажарилиши белгиланган.

____2023 йили 3,2 километр узунликда “Нукус” коллекторининг 3-босқич қурилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни вақтда Бош пудратчи “Амубухороканалқурилиш” АЖ томонидан 1 ноябрь ҳолатига 0,7 километрда темир-бетон қувурларини ётқизиш ҳамда ва кузатув қудуқларини қуриш ишлари амалга оширилган.
____Объектдаги бетон ишлаб чиқариш заводининг қуввати кунига 150 метр кубни ташкил этиб, бугунги кунда кунига 5-8 дона диаметри 1600 сантиметрлик темир-бетон қувурларини етказиб бермоқда.
____Ўрганиш давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси бўлим бошлиғи К.Бердинязов томонидан бу кўрсаткич бўйича қурилиш режасини ўз муддатларида бажариш имконини бермаслиги шу боис завотда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида икки сменада ташкил этиш, коллектор қуриладиган ер майдонларида жойлашган электр линиялари устунлари ва бошқа қурилиш ишларига ҳалақт қилувчи объектларни қисқа муддатларда кўчириш ишларини жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, бош пудратчи ташкилот “Амубухороканалқурилиш” АЖ раҳбарияти ва объектда қурилишга масъул вакилларига 2023 йил учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш ҳамда қурилиш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги тушунтирилиб, хато-камчиликларни тез кунда бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.
____Маълумот учун: “Нукус” коллекторини қуриш (3-босқич) объектининг қурилиш муддатини 2024 йил декабр ойи деб белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига таклиф киритилган.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати