Элликқалъа тумани: “Қазақ-ача” насос станциясида семинар ўтказилди

      Беруний   насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Қазақ-ача СНПЕ-500/10” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2024 йил 5 январдаги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда насос станцияларини суғориш мавсумига тайёрлаш бўйича навбатдаги семинар ўтказилди. 

      Семинарда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  М.Юсупбаев кейинги йилларда сув танқислиги кучайиб бораётгани, эндиликда ҳар бир куб сувнинг ҳисоби қатъи ҳисоблаб борилиши, сувдан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

      Семинар иштирокчилари Элликқалъа тумани ҳудудида жойлашган  “Боғ-яб” каналидан сув чиқарувчи   “Қазақ-ача СНПЕ-500/10” насос станциясида бўлиб, насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

      Таъкидланганидек, “Қазақ-ача СНПЕ-500/10” насос станцияси 1997йилда ишга туширилган бўлиб, ҳудуддаги 200 гектар экин майдонларига сув етказади. Насос станциясига 2024 йил шўр ювуш ишларида 2972 минг м3 чекланган сув лимити хамда йил давомидаги эксплуатацияси учун 360.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган. 

   Семинар давомида сув ва электр энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш  зарурлиги бўйияа тушунтириш берилди. Белгиланган режаларни ўз вақтида бажариш насос станция  ходимлари навбатчилик вақтида  тўлиқ иш ўрнида бўлиши, насос агрегатларини  таъмирлаш атрофларини ободонлаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Шунингдек, мазкур насос станцияси атрофини ободонлаштириш бўйича ҳашар ташкил қилиниб, ҳашарчиларга тушликда иссиқ овқат берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати