
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ёрдамчи хўжалигида барпо этилган боғдаги ўрик ва эртапишар олма дарахтларининг мевалари ғарқ пишди.
Ишчи-ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида 60 нафар ходимнинг ҳар бирига 15 кг. дан ўрик ва олма мевалари бепул тарқатиб берилди.


Бошқарма ходимаси Камила Кенебаеванинг таъкидлашича, эндиликда сабзавот-полиз маҳсулотлари учун бозорга тушишга ҳожат қолмайди. Негаки, ёрдамчи хўжаликда етиштирилиб, уларга бепул берилаётган бу каби маҳсулотлар ишчи-ходимларнинг кундалик рўзғори учун етарли бўлмоқда.
Айни кунларда насос станциялари атрофида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик майдонларида экилган картошка, пиёз ва сабзавотлар ҳам пишиб етилмоқда. Бу маҳсулотлар насос станцияларида иссиқ овқат таёрлаш билан бирга ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантиришга замин яратмоқда.
|
Ғ.ОТАЖОНОВ, Қорақалпоғистон Республикаси |