Қўнғирот тумани: НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

___ Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Қўнғирот туманидаги “Қундизли” насос станциясида агрегатларни таъмирлаш, техник соз ҳолатда сақлаш, энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан семинар ўтказлди.

 

___Бошқарманинг масъул ходимлари, Қўнғрот-Мўйноқ бўлими ишчи ходимлари иштирок қилган семинарда Қўнғирот-Мўйноқ бўлимидаги насос станцияларида амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

___Семинар кун тартибидаги масала юзасидан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев сўзга чиқиб, бошқарманинг Қўнғрот-Мўйноқ бўлимида жойлашган насос станцияларидаги агрегатларни таъмирлаш ишларини олиб бориш ва насос агрегатларини техник соз ҳолатда сақлаш, энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва бу ишларни амалга оширишда ва агрегатларни бошқаришда техника хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан белгиланган вазифаларни гапириб ўтди. Шунингдек, “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида насос станциялари атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

___Семинарда Бошқарманинг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи С.Утемуратов ҳам сўз олиб, Қўнғрот-Мўйноқ бўлимида  жойлашган насос станциялари агрегатларини 2023 йилда режалаштирилган таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини шахсан бўлим бошлиқлари назоратга олиши кераклигини такидлаб ўтди. Туман бўлим бошлиқлари масулятсизлиги оқибатида айрим ҳудудларда насос агрегатлари ишлаш ҳолатлари ҳисобини қайд қилиб бориш журналлари нотўғри юритилаётганлиги, ободонлаштириш ишлари қониқарли эмаслиги айтиб, бу каби ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

___Шунингдек, семинар давомида насос станциялардаги “онлайн” назорат қилувси сув ўлчовчи қурулмаларга техник хизмат кўрсатиш, насос станцияларга ажиратилган электр энергияси лимити доирасида ишлатилиши, электр энергияси иқтисод қилиш ва иш вақтида техника хавфсизлигига риоя қилиш, насосчилар хоналарида  сменада ишловчи ходимлар учун шароитлар яратиш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

___Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган семинарда Бошқарма бўлими ва туман бўлими бошлиқлари бериланган вазифаларни таминлаш бўйча ўз таклифларини билдириб ўтдилар. Шу билан бирга ишчи ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб атрофлича муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати