Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Чимбой тумани ҳудудида жойлашган “Тонмойин” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва насаслардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда электр энергияни тежаш, насос станциялари агрегатларини таъмирлаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳамда насос станциялари атрофига ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, мавжуд техник ускуна ва агрегатларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича тажриба алмашилди.

Тадбир давомида масъул мутахассислар томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги юзасидан ҳам тегишли тушинтириш ишлари олиб борилди ҳамда мазкур йўналишдаги талабларга риоя этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Жумладан, амалдаги қонунчилик ҳамда тасдиқланган йўриқномаларга қатъий амал қилишлари шартлиги, иш бошлашдан олдин бажарилиши лозим бўлган талаблар, иш жараёнида амал қилинадиган хавфсизлик қоидалари, Фавқулодда вазиятларда бажарилиши керак болган чора-тадбирлари ва иш тугагач бажариладиган ҳаракатлар бўйича кўргазмали қуроллар ёрдамида кенг тушинтирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати