Делегация вакиллари дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов қабулида бўлишди.

Учрашувда Франция тараққиёт агентлиги ва Европа инвестиция банки иштирокида амалга оширилиши кутилаётган “Қорақалпоғистон Республикасида “Суенли канали тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, Франция тараққиёт агентлигининг ва Эвропа Инвестицион Банки вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ҳам бўлишиб, саҳа масъуллари билан лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларни муҳокама этдилар.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғининг ўринбосари З.Ирисбоев ҳамда соҳа масъуллари “Суенли” магистрал каналини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишда белгиланган ишлар ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар беришди.
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Суенли” каналининг 96,6 км қисми ва “Параллел” каналининг 36,0 км қисмини бетон қопламаси билан қопланади. “Суенли” канлани бош сув олиш иншоотини қайта тикланади. Мавжуд 196 дона гидротехник иншоотларни қайта тикланади. Сувнинг ҳисобини юритиш учун SCADA (сувни мониторинги ва бошқаруви) тизимини жорий қилинади. Сув таъминоти оғир бўлган 209,2 минг гектар суғориладиган ер майдонларига кафолатли сув етказиб берилади, шунингдек каналларнинг фойдали иш коэффициентини ўртача 15-30 фоизга қадар оширилади ҳамда сув хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келаётган кўплаб ходимларнинг малакаси оширилади.
Франция Тараққиёт агентлиги ва Эвропа Инвестицион Банки вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов ҳамроҳлигида “Суенли” канали ва ундаги гидроиншоотлар билан жойига бориб танишдилар.
Маълумот учун: “Суенли” магистрал каналини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича тайёрланаётган дастлабки техник-иқтисодий асосга кўра, лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати