Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” (2024 йил 7 октябрда, 645-сон) қарори қабул қилинди.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида қабул қилинган қарорнинг 1-иловаси билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлса, 2-иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланган. Шунингдек, мазкур қарор билан вазирлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятига оид бир неча йўналишлар бўйича низомлар, чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланган.
Қарор матни билан тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
https://lex.uz/pdfs/7138733