“МЕҲР ҲАРАКАТИ”ДА СУВЧИЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ҚИЛМОҚДА

 ___ Юртимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, шароити оғир, кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда ва уларнинг турмуш шароитлари яхшиланмоқда.

___ Маълумки, бугунгидек совуқ об-ҳавода оғир шароитларда истиқомат қилаётганларга янада қийин бўлади. Шу боис бу каби қийин шароитда яшаётган фақароларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида Қорақалпоғистонда “Меҳр ҳаракати” бошланди.

___ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ташаббуси билан бошланган мазкур ҳаракат доирасида  барча туманлардаги шароити оғир, хонадони полсиз, яшаш учун оддий талабларга ҳам жавоб бермайдиган хонадонлар рўйхати зудлик билан шакллантирилди.

___ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ўтказилган йиғилишда республиканинг турли ҳудудларида оғир шароитларда яшаётган  фуқароларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.

___ Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан  Худайбергенов сўзга чиқиб,  бу борада амалга ошириладиган вазифаларга тўхталиб ўтди.

___ Йиғилишда оғир шароитда яшаётганлар рўйхатига киритилган хонадонларни жойига бориб кўриш ва уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш, уй-жойларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш мақсадида вазирлик, бошқарма, корхона-ташкилотлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди ва туманларга бириктирилди.

___ Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири А.Реимбаев Қораўзак туманида оғир шароитларда яшаётганлар рўйхатига киритилган фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароитлари ҳақида суҳбатлашди. Уларга байрам муносабати билан ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилинди.

___ -“Меҳр ҳаракати” доирасида Қораўзак туманидаги 14 нафар фуқаронинг турмуш шароитини яхшилашга кўмак бериш ва хонадонларини таъмирлаш вазифаси белгиланган, – дейди Қораўзак тумани ирригация бўлими раҳбари Б.Косибаев. – Ҳозирги кунда вазирлик ҳамда Қуўаныш жарма” ирригация тизими бошқармаси билан биргаликда оғир широитдаги хонадонларни қишнинг совуқ кунларида иситиш чоралари кўрилган ҳолда, ёрдамга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан кўмак берилмоқда. Шунингдек, кунлар исиши билан хонадонларда таъмирлаш ишларини режалаштириб, ҳозирда зарур бўладиган қурилиш материаллари ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилмоқда.

___ Муҳтожларга кўмак бериш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини кенг қулоч ёзишига сабабчи бўлиш ҳам инсонийликнинг юксак фазилатларидан биридир.  Қорақалпоғистонда бошланган «Меҳр ҳаракати» бу борада амалга ошириладиган ишларга яна бир муҳим қадам бўлди. Ҳозир об-ҳаво қанчалик совуқ бўлмасин ҳудуддаги раҳбар ва масъул ходимлар меҳр ҳаракати доирасидаги тадбирларни бир зум тухтатмаяпти.  Эътиборлиси, «Меҳр ҳаракати»да қорақалпоғистонлик сувчилар фаол иштирок этмоқда.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби