Хўжайли тумани: РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯ ВА ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МАСАЛАЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Хўжайли тумани ирригация бўлимида сув хўжалиги соҳасига рақамли технологияларни жорий қилиш ва объектларни давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар таҳлил қилинди.

Тадбир аввалида, Хўжайли туман ирригатция бўлими раҳбари Э.Калмуратов туманда ўтган 2023 йил давомида  кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.

Шундан сўнг  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг шуъба бошлиғи Т.Қарлибаев, вазирликнинг Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси  И.Арзибаевлар сўзга чиқиб, 2024 йилда сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни жорий қилиш ва сув хўжалиги объектларини хусусий секторларга бошқарувга бериш бўйича амалга ошириладиган режаларга тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, бир насос станцияси мисолида уни хусусий шериклик асосида талабкорга беришда томонларнинг шартлари, афзалликлари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари батафсил тушунтирилди.

Тадбир иштирокчилари ҳудудларга чиқиб, таҳлил қилинаётган масалалар юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Хўжайли туманидаги “Саратау” хусусий шерикликка берилган насос станциясига борилиб, хусусий шерик томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, инвестиция мажбурятлари тўлиқ бажарилмаётганлиги айтилиб, танқидий фикрлар билдирилди. Бу борада жорий йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича хусусий шериклар билан келишиб олинди.

   Шунингдек, ирригатция тизимларида ўрнатилаётган “Ақлли сув” қурилмаларининг ишлаш жараёни ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилди. Аниқланишича, олдинги йилларда жорий қилинган 6 та қурилмаларда вазирликнинг серверига маълумот юборишда узилишлар кузатилмоқда. Шу билан бирга 2 та қурилма ҳозирда умуман маълумот жўнатмаётгани ва бу каби камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъул мутахассисларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати