Қорақалпоғистон: СОҲАГА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ГРАНТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

    Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантлар) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими масъуллари иштирокида соҳага грант маблағларини жалб этиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

   Тадбир аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан 2025 йилнинг 25 январида  Сув хўжалиги вазирлигига инвестициялар ва грантлар ажратишга оид “Йўл харита”си тасдиқлангани ва унда мазкур йўналишда тизим ташкилотларига ўқув семинарлар ташкил этиш назарда тутилганлиги ҳамда ушбу “Йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

    Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирок қилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантлар) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи К.Идирисов, бўлимнинг мутахассислари Б.Нагметов ва Б.Султамуратов сув хўжалиги соҳасига ингвестиция  ва грант маблағларини жалб этиш, хусусан, ҳудудлардаги маҳаллалар билан биргаликда грант танловларида иштирок қилиб, олис ҳудудларга сув етказиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича қандай тадбирларни амалга ошириш, ишни нимимдан бошлаш кераклиги бўйича батафсил маълумот беришди.

     Очиқ-мулоқот шаклида ўтказилган ўқув-семинар давомида сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбарлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати