Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг меҳнат жамоалари куз-қиш тадбирларини амалга ошириш доирасида оммавий ҳашарлашда иштирок этишмоқда.

Бугун “Қуўаныш-Жарма” ирригация тизими бошқармаси ҳашарчилари “Дослық” сув тақсимловчи гидроиншооти атрофини ободонлаштириш ҳамда иншоотни бўяш ишларини амалга оширмоқда.

Қораўзак тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ жамоаси каналлар атрофи ҳамда ҳимоя зоналарида кузги кўчат экиш ҳамда суғориш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, тумандаги “РК-5” каналида қазиб тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мўйноқ туманидаги “Таллық” каналини тозалаш ишлари, Беруний туманидаги сувчилар томонидан гидроиншоотларни бўяш, Хўжайлида янгидан сув тақсимловчи иншотларни ишлаш ва бўяш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар куни давом этаётган ҳашарларда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ҳудудларда ташкил этаётган ишлари таҳсинга лойиқ бўлмоқда. Туманлардаги насос станцияларида ҳар куни ўндан ортиқ ҳудудда ҳашарлар ташкил этиб, бошқаларга намуна кўрсатмоқда.

Масалан, бошқармага қарашли «Ешмурат саға» насос станциясининг 1 дона насос агрегатини янгисига алмаштириш, «Хайранли» насос станциясининг “ОГ5/87А” насос аграгетини тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Қонликўл туманидаги «Қорақалпоқ», Қораўзак туманидаги «Қорабуға», Шуманайдаги «Ташкент 84», Тахтакўпирдаги “Айдосқала”, Нукус туманидаги «Гулистон», Қўнғиротдаги «Мамут овул», Хўжайлидаги «Арғынбаев» ҳамда Амударё туманидаги «Шихжамал» насос станцияларида бугун ҳашарлар ташкил этилиб, куз-қиш тадбирлари доирасида насос агрегатларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.


Эътиборлиси, ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотлардан тушликда ҳашарларчиларга иссиқ овқат берилмоқда. Бу ҳам иш унумдорлигини оширишга хизмат қилаётгани шубҳасиздир.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати