ШУМАНАЙЛИК СУВЧИЛАРГА 50 КИЛОГРАМДАН ГУРУЧ БЕРИЛДИ

___Юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида ҳам байрам муносабати билан соҳада хизмат қилиб келаётган ходимларни қўшимча рағбатлантирилмоқда.

___Куни кеча Шуманай тумани ирригация бўлимида хизмат қилаётган ходимларга байрам муносабати билан 50 гилограмдан гуруч берилди.

___-Ходимларимизга ойлигидан ташқари қўшимча  бепул озиқ-овқат маҳсулотлар берилмоқда, – дейди Шуманай тумани ирригация бўлими бошлиғи Муратбай Жиемуратов.  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев раислигида ўтказилган йиғилишда сувчиларга қулай шароит яратиш, ойлигидан ташқари 1 миллион сўмгача қўшимча маҳсулотлар бериш бўйича топшириқ берилган эди. Биз, шундан хулоса қилиб, каналлар атрофидаги ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш ва ушбу ерларда етиштирилган сабзавот-полиз маҳсулотларини ишчиларимизга бепул тарқатиш тизимини йўлга қўйдик.

___Айни кунларда бошқа туманлардаги тизим ташкилотларида ҳам ишчиларни қўшимча рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда. Янги йил байрами арафасида ёрдамчи хўжаликларда боқилаётган парранда ва чорва моллари ҳисобидан ишчи-ходимларга бепул гўшт берилиши режалаштирилган.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

матбуот хизмати