Жаҳон банки делегацияси амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди

___Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистон Республикасида меҳмон бўлди.

___Делегация вакиллари Оролбўйига ташрифининг дастлабки кунида вазирликлар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида маслаҳат сессияларини ўтказган бўлса, иккинчи куни Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл туманларига ташриф буюрди.

___Меҳмонлар дастлаб “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида “Бўстон” каналининг Бернуний тумани ҳудудида амалга оширилаётган ишлари билан танишди. Каналнинг бетонлаш ишларининг боришини кўздан кечириб, қурувчилар билан мулоқотда бўлди. Амалга оширилаётган ишларнинг натижаси билан қизиқди. Делегация раҳбари шу ерда маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

___Маҳалла фаоли Фотима Норбоева амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудуддаги фермер хўжаликлари ва аҳолининг томорқа майдонларида сув таъминотияхшиланаётганини таъкидлаб, лойиҳа ташаббускорлари ва қурувчиларга миннатдорлик билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

матбуот хизмати