Қонликўл тумани: “Қорақалпоқ” насос станциясидаги ишлар ўрганилди

   Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси  масъуллари иштирокида Қонликўл туманидаги “Қорақалпоқ” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш ва куз мавсумида тўқсонбости экинлари, кўчат экишга ер таёрлаш ишларини олиб бориш мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғи в.в.б Н.Аралбаев иштирок этиб, энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш   ва насос агрегатларини сифатли таъмирлаш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди.

Энергетика бўлимининг участка бошлиғи Қ.Алиев “Электр  энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш” бўйича

  • Ҳозирги кунгача электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари доирасида Қонликўл туманида 5 дона насос янгисига алмаштирилди, – дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Энергетика бўлими бошлиғи Қуўат Алиев. Шунингдек, 14 дона электродвигатель, 22 дона конденсатор ўрнатилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 369,2 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришили. Бу каби семинарларда бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан ҳар бир насос станцияси ходимларига вазифалар юклаб берилиб, бу тадбирларнинг аҳамияти тушунтирилмоқда.

Семинар доирасида кузги-қишки мавсумда режалаштирилган насос агрегатларини таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳамда насос станцияси атрофидаги майдонларга тўқсонбости экинларини экиш ишлари ҳам ўрганилди.

Бошқарманинг «Қонликўл-Шуманай» бўлими бошлиғи А.Матниязов насос станциялар атрофидаги экин майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилиб ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида бепул тарқатиб берилаётганини таъкидлаб ўтди. Масъуллар ҳимоя зоналаридан самарали фойдаланиш, кўчатлар экиш учун ер майдонларини тайёрлаш ҳамда мевали ва манзарали дарахтларни экиш ишларини олиб бориш бўйича  топшириқлар беришди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати