Қорақалпоғистон Республикасида мелиорация тармоқларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш тиклаш ишлари бўйича 2022 йил амалга оширилган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Қорақалпоғистон Республикасида мелиорация тармоқларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш тиклаш ишлари бўйича 2022 йил амалга оширилган тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

 Мелиорация объектларида қуриш ва реконструкция ишлари.

Қорақалпоғистон Республикасида 2022-йилга марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилишда 2022 йили 12 та объектда (йилдан-йилга ўтувчи 1 та объектда 1,1 км 5 млрд. 643,5 млн.сўмлик ва янгидан бошланувчи
11 та объектда, 90,5 км 31 млрд. 647,6 млн.сўмлик)
жами 91,6 км  узунликдаги 37 млрд. 895 млн. сўмлик коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилди.

Амалда 39 млрд 754,5 млн.сўмлик 91,6 км коллекторларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди (календар режага нисбатан
102 %, йиллик режага нисбатан 105 %).

  • Мелиорация объектларида таъмирлаштиклаш ишлари.

Мелиоратив объектларида таъмирлаш-тиклаш ишларида 2022 йилда
16 объектда
(янгидан бошланувчи 16 та объектда 1109,7 км, 40 млрд.
300 млн.сўмлик
) жами 1109,7 км узунликдаги 40,3 млрд.сўмлик коллектор тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари режалаштирилди.

Амалда 41 млрд. 169,1 млн.сўмлик 1109,7 км узунликдаги таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди (календар режага нисбатан 111 %, йиллик режага нисбатан 105 %).

24,3 минг гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолатининг яхшиланишига эришилади.