Қораўзак туманидаги “Есмузак” канали 1947 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб умумий узунлиги 89,0 километрни ташкил этади. Канал “Қуаныш жарма” магистрал каналининг 350-пикетида жойлашган бош гидротехник иншоотидан сув олиб, Қораўзак туманидаги “А.Досназаров”, “С.Камалов”, “Бердах”, “Есимузак” ва “Қораўзак” ОФЙ ҳудудларидаги жами 19 минг гектардан ортиқроқ 391 та фермер ва аҳоли томорқа майдонларини сув билан таъминлайди.

“Есимўзак” каналида кўп йиллар мобайнида реконструкция ишлари олиб борилмаганлиги сабабли, канал ўзининг лойиҳавий ўлчамларини йўқотган. Сув танқислиги йилларида каналниниг ўзани ва қирғоқлари 1,5-2 метргача кўмилиб қолган ва дамбалари емирилиши натижасида сув ўтказиш қобилияти секундига 40 метр кубдан 25 метр кубга пасайган. Шу сабабли туманнинг юқорида келтирилган ҳудудларини вегетация даврида сув билан таъминлашда муаммолар вужудга келаётган эди.
Бугунги кунда Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари асосида Қораўзак туманидаги “Есимўзак” каналининг (ПК0+00 дан ПК167+00 гача) белгиланган қисмида реконструкция (1-босқич) ишлари амалга оширилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан бугун Қораўзак туманидаги “Есимўзак” каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.
Тадбир давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъуллари томонидан пудратчи ташкилот “Ворис Чина” МЧЖ қўшма корхонаси масъули ва ишчи ходимларига тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун: “Есимўзак” каналининг жами 16,7 километр қисмида реконструкция қилиш белгиланган. Шундан 2022-2023 йиллар давомида 5,8 километр қисмида реконструкция ишлари бажарилди. Йилдан-йилга ўтувчи объект ҳисобланган “Есимўзак” каналининг жорий йилда 10,9 километр қисми реконструкция қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунда 6,0 километр қисмида тупроқ ишлари бажарилди. Объектда жами 19 дона махсус техникалар ҳамда 15 нафар ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати