Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалик вазирлиги ҳузиридаги мелиоратив экспедициясида Вазирлик томонидан тасдиқланган ҳафталик график асосида душанба кунга белгиланган масалалар бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва масъуллар иштирокида кенг таҳлил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил билан Н.Атақулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов, вазирликнинг ҳамда Мелиоратив экспедициясининг масъул ходимлари иштирок қилди.

Тадбир доирасида кун тартибидаги масалалар бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан қисқа муддатли ўрганиш ўтказилди. Вазирликнинг ижро интизоми бўйича сектор бошлиғи С.Худайбергенова, Мурожаатлар билаш ишлаш бўйича бош мутахассис Г.Каллиеваларнинг ўрганиш натижалари юзасидан ахборотлари эшитилди.


Тадбир давомида ижро ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлашиш, ташкилотга ёш кадрларни жалб қилиш ва уларга қулай шароитлар яратиб бериш, ҳужжатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилди.

Шунингдек, Мелиоратив экспедициясида ишлаб келаётган тажрибали кадрлар ва ёшларнинг ҳам иш самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф-мулоҳазалари эшитилди. Улар томонидан билдирилган таклифлар ҳам масъуллар томонидан муҳокама этилиб, ҳал қилиш бўйича тавсияларини бериб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати