Ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлашиш ҳолати ўрганилди

    Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасида ижро интизоми ва мурожаатлар ҳамда ҳужжатлар билан ишлашиш ҳолатини ўрганишди.

   Ўрганиш давомида  ташкилотда Қонунчилик ҳужжатлари, вазирлик буйруқлари, ҳайъат қарорлари, йиғилиш баённомалари топшириқлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, «Edo.ijro.uz» электрон тизимини жорий қилиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилди.

   Ўрганиш натижалари юзасидан Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасида ўқув амалий семинари ташкил этилди.

   Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалик вазирлигининг ижро интизоми бўйича сектор бошлиғи С.Худайбергенова, Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Г.Каллиевалар мазкур ўрганиш натижалари юзасидан ахборотлар беришди.

  Хусусан, ҳужжатлар билан ишлашиш, ижро интизоми ва мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб, ҳужжатларни расмийлаштиришда жузъий камчиликлар мавжудлиги таъкидланди. Уларни бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ёрдамида масъул ходимларга жойида ўргатилгани келтириб ўтилди.

   Тадбир якунида Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Жасур Халмуратов сўз олиб, вазирлик масъул ходимларининг ушбу ўрганишлари ҳамда ўтказилган маҳорат машғулотлари ҳудудий ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг тажрибасини оширишга хизмат қилишини, ҳужжатлар ва ижро интизоми борасидаги ишлар раҳбарлар томонидан ҳам алоҳида назоратга олинишини таъкидлаб ўтди.

   Вазирлик масъул ходимлари Элликқалъа тумани “Сув етказиб бериш хизмати”  давлат муассасасида ҳам бўлиб, мурожаатлар, ҳужжатлар билан ишлашиш ҳолатини ўрганишди. Тадбир доирасида ижро интизомини ташкил этишда “Edo.ijro.uz” электрон тизимининг ўрни ва аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, мазкур тизимда иш юритиш тартиби, босқичлари ва техник жиҳатлари амалий машғулотларда кўрсатиб берилди.

   Вазирликнинг 2025 йил иш режасига мувофиқ, бу каби ўрганиш тадбирлари бошқа тизим-ташкилотларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати