Блогерлар шоли етиштириш билан боғлиқ саволларига жавоб олди.

___ Бугун, яъни 15 июнь куни “НУКУС-ONLINE N1” YouTube канали админи Мустафа ва у ҳамроҳлигидаги блогерлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, бугунги кундаги сув миқдорлари, ундан самарали фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
___ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Б.Жузбаев блогерлар билан суҳбати аввалида, экин майдонларига етказилаётган сув миқдорлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

___ Таъкидланганидек, ҳозирда Туямўйин сув омборидан чиқарилган сув миқдорининг Қорақалпоғистон Республикасига кунлик 279,8 м3/сек, шундан, Тахиатош гидроузели олдига 221,5 м3/сек. сув миқдорлари келиб турган бўлса, айни кунда бу миқдорни, 230 м3/сек.га чиқариш ва магистрал каналлар орқали олис туманларга етказиш чоралари кўрилмоқда.
Олинган сув миқдорларининг 22,0 м3/сек. санитар-экологик мақсадлар учун Тахиатош гидроузелидан пастга йўналтирилиб, магистрал каналларга 195,0 м3/сек сув йўналтирилмоқда. Шундан белгиланган график асосида “Дўстлик” каналига 95 м3/сек, “Анасай” каналига 45,0 м3/сек, “Суенли” каналига 26,0 м3/сек, “Паралельний” каналига 20,0 м3/сек, “ГРЭС” каналига 9,0 м3/сек ҳамда дарёдан насослар ёрдамида 4,5 м3/с. сув миқдорлари олиниб, туманларга етказиб берилмоқда.
___ Блогерлар ҳозирги кунда қайси туманларда шоли экиш ишлари амалга оширилаётгани ва экилган майдонлар ҳақида ҳам қизиқди.
Бу борада келаётган сувнинг асосий миқдори Тахтакўпир, Бўзатов ва Мўйноқ туманларига йўналтирилаётгани ва олис овулларгача сувни етказиш мақсадида ушбу туманларга шоли экиш назарда тутилгани айтиб ўтилди. Маълумотларга кўра, мазкур туманларда ҳозиргача 2 минг 159 гектар ер майдонлар сувга бостирилиб, 1 минг 820 гектар майдонда шоли экиш ишлари амалга оширилган. Бир кунда ўртача 264 гектар майдонда шоли экишга тайёрланиб, 155 гектарда экиш ишлари амалга оширилмоқда. Олинаётган сув миқдорлари билан ўртача бир кунда 4 минг 400 гектар майдондаги томорқа ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

___ Биг гектар шолига сарфланадиган сув билан неча гектардаги бошқа экинларни суғориш мумкин?
___ Суҳбат давомида бу борадаги саволга ҳам жавоб берилди. Унга кўра 1 гектар шоли майдонига маърий талаб бўйича ўртача 22 минг 400 м3 сув сарфланади ва бу миқдор тупроқнинг механик таркибидан келиб чиқиб онтиши, яъни қумлоқ ерларда бундан ортиши мумкин.

___ Агарда, ушбу 22 минг 400 м3 сувни билан бошқа экинларни суғоришга қаратганимизда камида 4-5 гектар пахта, буғдой маккажўҳори, 2-3 гектар картошка, 5-5,5 гектар сабзавот полиз ёки 4-5 гектар беда майдонларини суғоришга сарфлаш мумкин.
___ Суҳбат давомида сув истъемолчиларининг сувдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган чоралар, мавжуд сувлардан самарали фойдаланиб даромад топиш имкониятлари ҳақида ҳам тавсилар берилди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби
.