АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

___ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги  резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган ва бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

___ Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамнинг унинг тизим ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил этилди.

___ Сув хўжалиги вазирлигида ташкил этилган тадбирда узоқ йиллар мазкур соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган аёллар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Шунингдек, вазирлик аппарати хизмат қилиб келаётган барча хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилиб улар учун байрам дастурхони ёзилди.

___ Байрам муносабати билан вазирлик ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси бошқармасида ҳам тантанали тадбир ўтказилди.

___ Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Суғориладиган ерларни мелиорациялаш ва сув хўжалигини механизациялаш бошқармаси  Қ.Муратов, Қорақалпоғистон  Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадиреймов, Қорақалпоғистон Мелиоратив экспедицияси бошқармаси бошлиғи И.Жанабаевлар сўзга чиқиб, соҳада меҳнат қилиб келаётган аёлларни байрам билан табриклади. Бугунги кунда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида юз нафарга яқин хотин-қизлар самарали фаолият кўрсатиб келаётгани таъкидланди.

___ Тадбирда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни байрами муносабати билан мелиорация тизимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёллар вазирлик ҳамда бошқарма томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.___ ___

___ Шу куни Мелиоратив экспедицияси бошқармасида меҳнат қилиб келаётган 20 нафардан ортиқ аёллар учун Нукус шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, музейларга саёҳат уюштирилди. Шунингдек, байрам дастурхонига таклиф этилди.

___ Байрам муносабати билан Қорақалпоғистондаги сув хўжалигининг барча тизим ташкилотларида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ғайрат Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби