ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК СУВЧИ АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

       Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги  резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган ва бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

     Бугун, яъни 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида сана муносабати билан ўтказилган тадбирда  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ҳам видеоконференцалоқа шаклида  иштирок этдилар.

     Тадбирда мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган сувчи аёлларнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

    Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил этилиб, сувчи аёлларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

    Хусусан, Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедицияси, Суенли ирригация тизими бошқармаси, Шуманай ва Чимбой туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси жамоаларида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни юқори савияда ташкил этилмоқда. Тадбирларда фаол сувчи аёлларга “Фахрий ёрлиқ”лар ҳамда соҳада ишлаётган барча хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилиб, байрам дастурхонлари ёзилаётир.

    15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги сув хўжалигининг бошқа тизим ташкилотларида ҳам тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати