Қўнғирот-Мўйноқ бўлимидаги насос агрегатлари суғориш мавсумига тайёр

        Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида жойлашган “Мамит овул” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш  масаласи юзасидан семинар  ўтказилди.

        Семинарда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳафталик графикда белгилаб берилган масалалар, яъни электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш масалаларини ҳар ҳафтанинг жума муҳокама этиш белгиланганини ва бу борадаги ишлар ҳар доим назоратда бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур масала юзасидан Қўнғирот-Мўйноқ бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.

        Шунингдек, семинарда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Таъмирлаш цехи бошлиғи К.Базарбаев  жорий куз-қиш мавсумида насос станцияларни таъмирлаш борасида Қўнғирот-Мўйноқ бўлимида жойлашган 8 та насос агрегатлари таъмирлаш режалаштрилганини ва уларнинг барчаси таъмирланиб насос агрегатлари суғориш мавсумига тўлиқ тайёрлигини айтиб ўтди.

        Тадбир иштирокчилари ҳудуддаги насос агрегатларини бориб кўрди. Жараёнларда сув сарфи электр энергияси сарфини онлайн мониторинг қилувчи ускуналар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

        Семинар давомида Қўнғирот-Мўйноқ бўлимидаги барча  насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, паррандалар ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарли фойдаланиб қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати