Сув хўжалиги вазирининг ахбороти эшитилди

___Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгес депутатлари ва туманлардаги студиялардан ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлим раҳбарлари иштирок қилди.
___Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Д.Утамбетов очди ва бошқариб борди.

___Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган СТРАТЕГИЯСИ”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири в.б Б.Жузбаевнинг ахбороти эшитилди.
___Таъкидланганидек, Стратегия доирасида ҳудудлардаги сув хўжалиги объектларида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган йилда белгиланган дастур асосида 16 та ирригация объектларида 44,3 км узунликдаги каналларда қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 6 та жами 28,5 км узунликдаги мелиоратив объектларда қурилиш ва реконцтрукция ишлари бажарилди. Шу билан бирга 21 та мелиоратив объектларнинг 1256,4 км қисмида таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.


___Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларидаги эски агрегатларва электродвигателлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, насос стацияларидаги 65 дона насос агрегатларига чиқараётган сув миқдорини “онлайн” мониторинг этувчи қурилмалар ўрнатилди.
___Йиғилишда “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида ҳамда ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
___Муҳокама ва фикр-мулоҳазалардан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири в.б Б.Жузбаевнинг ахбороти йиғилиш қарори билан маълумот учун қабул қилинди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессиясида тинглаш учун тавсия этилди.
Ғайрат Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби