Қутлуғ 60 ёшингиз муборак бўлсин!

 

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг  бош ҳуқуқ маслаҳатчиси Еримбетов Муратбай Бекмуратовичнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигидан ташриф буюрган вакиллар ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги апппарати ходимлари иштирок этиб, Муратбай Еримбетовни таваллуд айёми билан табриклади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири в.б. А.Реимбаев Муратбай оға Еримбетовнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан тайёрланган адресатдаги табрикни ўқиб эшиттирди.

Унда таъкидланганидек, Сизнинг ҳаёт йўлингиз, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасида қилган масъулиятли фаолиятингизни, айниқса, сув хўжалиги Сув соҳасида фаолият юритиб, ушбу тизимдаги ислоҳотларни амалиётга татбиқ этишга ва соҳа ривожига қўшган катта ҳиссангизни жамоамиз яхши билади ва қадрлайди.

Тадбирда Муратбай оға билан узоқ йиллар бирга ишлаган фахрий сувчилар ҳам қатнашиб, юбилярни самимий табриклади.

Сизни бугунги 60 ёшингиз билан яна бир бор мамимий қутлаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва юритимиз ривожи ва соҳа тараққиёти йўлида қилаётган ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз!

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги  жамоаси