Сайёр қабулдаги мурожаат ижобий ҳал этилди

___

Юртимизда ҳалқ билан очиқ мулоқот олиб боришга қаратилган тизим асосида ҳар бир соҳа раҳбарлари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари ҳам белгиланган жадвал асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда.

___Тўрткўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Бахтияр Жузбаевнинг аҳоли ва ҳудуд сувчилари мурожаатларини тинглаш бўйича ўтказган сайёр қабулида туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

  ___Сайёр қабул давомида кўпчилик сув истеъмолчилари ҳамда томорқа эгалари  Президентимизнинг жорий йил 1 мартдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 апрелдаги 196-сон қарорининг мазмун-моҳияти, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, киритилаётган ўзгаришлар ҳақида сўради. 

___

Б.Жузбаев мулоқот давомида  ҳудудларда сув ресурсларини бошқариш ва сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ирригация бўлимлари таркибида ташкил этилган махсус хизмат ходимлари ишларини тўғри ва сифатли ташкил этишлари учун тўланадиган маблағ, ушбу янги тизимнинг барча босқичлари ва олдинги тизимдан фарқи ҳамда самарали жиҳатлари ҳақида батафсил тушунтириб берди.

___Сайёр қабулда Тўрткўл тумани “Пахтачи” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Зубайда Мамбетова “К-2”  коллектори суви кўтарилиши натижасида томорқа майдонларига  зах сувлар чиқиб кетганлигини билдириб, ушбу муаммони бартараф этиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

___Ушбу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Мелиоратив экспедиция бошлиғи И.Жангабаевга, Тўрткўл тумани ирригация бўлими бошлиғи А.Кадировга  мурожаатда келтирилган масалани белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилган эди.

___Биз, ушбу материални тайёрлаш жараёнида сайёр қабулда берилган топшириқлар ижроси билан қизиқдик.

___Аниқланишича, сайёр қабулдаги мурожаат юзасидан тегишли масъуллар жойига чиқиб ўрганганида  “К-2”  коллекторининг маълум қисми аҳоли томрқаларига зах сув кўтарилиш ҳолатлари мавжудлиги, мазкур коллектор кейинги йилларда реконструкция қилиниши режалаштирилгани, айни вақтда коллектор сувини пасайтириш чорасини кўриш лозимлиги маълум бўлган. Масалани ижобий ҳал этиш мақсадида Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2 та кичик ҳажмли кўчма насослари ўрнатилди ва шу тариқа “К-2”  коллектори сувининг маълум қисми бошқа тармоқларга йўналтириб, зах сувлар сатҳи пасайтирилишига эришилди.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби