Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясида соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш, кадрларни соҳа бўйича коллеж ва олий талим муассасасида ўқитиш, соҳага етук мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ер ости сувларининг сатҳини кузатиш ишларига замонавий технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Мелиорация объектларидан фойдаланиш ва механизация бошқармаси бош мутахассиси Қ.Мурадов, Қорақалпоғистон Мелиоратив экспедицияси бошлиғи в.в.б. О.Нурлибаев кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумот бериб, соҳа ходимлари олидидаги долзарб масалаларга тўхталиб ўтдилар.

Мулоқот давомида Мелиоратив экспедициясининг масъул ходимлари А.Сейтназаров, С.Дуйсенбаев, К.Шагилов, М.Утегенов ҳамда Р.Аллаяров муҳокама этилаётган масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди.

Танқидий муҳокама ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ўрнатилган кузтув қудиқларини назорат қилувчи ходимлар масъулиятини ошириш, “Дайвер” ускуналарини ўрнатиш ва ишлашини назорат қилиш, коллектор-дренаж тизимларини кадастр хатловидан ўтқазиш каби муҳим вазифалар кенг муҳокама этилди.
Шунингдек, Мелиоратив экспедицияси тизими бўйича номутахассис кадрларнинг олий талим мусассасасида, Беруний ва Бўзатов сув хўжалиги коллежларида мутахассислик бўйича ўқишга жалб этиш бўйича ҳам амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги матбуот хизмати