ЭЪЛОН!

___Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шу йил 5 майдаги буйруғига мувофиқ, 19-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари бошқарув органлари ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими билан ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш белгиланди. 

___Мазкур тактик-ўқув машқларининг Қорақалпоғистон Республикасидаги жараёнлари Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари ҳудудларида ўтказилиши белгиланган. Машғулотлар давомида Тожикистон ҳудудидаги “Сарез” кўли дамбаси ёрилиши натижасида сув босиш хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш тадбирларини реал фавқулодда вазиятларга яқинлаштирган ҳолда ташкил этиш режалаштирилган.

___Шу боис халқимизга бўлиб ўтаётган жараёнлардан  ваҳимага тушмасликни сўраймиз. Шунингдек, ОАВ ва блогерлардан мазкур тадбирлар ўқув машқлари доирасида ўтказилаётганини тушунтирган ҳолда ёритишларини сўраймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

Матбуот хизмати