БЎЗАТОВ КАНАЛИ ХАВФСИЗЛИГИ ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

     Нукус туманидаги “Қаттағар-Бўзатов” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Бўзатов” канали ва ундаги гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, сувдан самарали фойдаланиш қоидаларига амал қилиши ўрганилди.

     Тадбир давомида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Корақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов ҳамда Қаттағар-Бўзатов” ИТБ бошлиғи Д.Усаковлар   сўз олиб,  гидротехника   иншоотлари ва каналларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларида, биринчи навбатда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш зарурлиги айтиб ўтишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилиб, бу борада буюртмачи, лойиҳа, пудрат ва фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти оширилганлиги ва сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш  қоидаларга риоя қилиш зарур эканлиги, аксинча ҳолатлар аниқланганда қандай жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

      Бўзатов канали 1986 йил фойдаланишга топширилган бўлиб, умумий узунлиги 46,7 километрни сув ўтказиш қобилияти 52,2 м3/сек.ни ташкил этади. Айни вақтда Бўзатов каналида реконструкция ишлари амалга оширилаяпти.

       Ўрганиш якунида иншоотнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатмадаги камчиликлар бўйича маълумот берилди. Ўрганиш натижалари билан баённома расмийлаштирилиб, гидротехник иншоотларда фавқулодда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли алоҳида тушинтирилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати