Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги “Сув ресурслари йўқотишларининг олдини олиш ҳамда ирригация тармоқларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, қарор асосида 2025-2026 йилларда умумий узунлиги 44,0 километр бўлган 4 та канални бетонлаштириш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш учун 81 млрд сўм, шу жумладан, жорий йилга 13 млрд 885 млн сўм лимит маблағи ажратилилиши белгиланган.

Лойиҳачи ташкилот “UzGIP” МЧЖ Қорақалпоғистон шўъбъа корохаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза марказларига топширилган.

Бугунги кунда объектларда техникалар ва қурилиш материаллари жамланиб, каналларни бетонлаштириш ишлари учун тўпроқ қазиш ишлари амалга ошилмоқда.

Каналларда реконструкция қилиш ишларини амалга оширилиши натижасида каналларнинг фойдали иш коффициентлари яхшиланади, фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқалари экин майдонларинининг сув таъминотларини яхшиланади. Каналларни бетонлаштириш натижасида сувнинг фильтарцияси ҳисобига йўқотишлар камаяди ва мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланишга заъмин яратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати